Касбида «Ёшлар – келажагимиз» дастурида ажратилган кредит талон-торож қилинди

1359

Қашқадарё вилояти Касби туманида «Ёшлар-келажагимиз» давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағини талон-торож қилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “Д.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиш учун ажратилган 1,6 млрд сўм имтиёзли кредитни АҚШ долларига конвертация қилиш орқали хориж корхонасига чиқарган.

Аслида ўрнатиш харажатлари билан бирга 66 000 АҚШ доллари бўлган қоғоз ишлаб чиқариш ускунасини, гўёки 200 850 АҚШ долларига харид қилингани ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, бюджетнинг 944 млн сўм маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1 izoh

  1. Agar shu talon-taroj qilingan pullar ishtiyoqi baland tadbirkorlikni maqsad qilib qo’ygan yoshlarga berilganida edi kambag’alchilikdan chiqadiganlarni soni ko’paygan bo’lardi

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here