Косоннинг иссиқ сув санаториясида туя сути билан даволаш ҳам йўлга қўйилган (Фоторепортаж)

961

2017 йилда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги энг чекка ҳудудларнинг бирида ер қаъридан сизиб чиқадиган иссиқ сув билан беморларни даволаш йўлга қўйилганди.
Кўпчиликка таниш иссиқ сув яъни, Турон маъданли суви санаториясига ўтган вақт давомида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар шифо топиб кетди. Санаториядаги иссиқ сувдан ошқозон-ичак ва бўғим касалликларини даволашда фойдаланилади.
Бугунги кунда мазкур шифо масканига талаб юқорилигини инобатга олиб тадбиркор Арслон Элмирзаев туячилик соҳасини ривожлантирди. Эндиликда санаторияга мурожаат этиб келган фуқаролар туя сути билан ҳам даволанмоқда.

Биз тадбиркор боқаётган туяларни суратга олдик. Ҳозирда унинг 15 тадан ортиқ туяси бор. Туялар ҳар куни бир маҳал сут беради ва сутдан масканга келганлар истеъмол қилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here