Чироқчида автоҳалокатга учраган ҳайдовчига ёрдам бераётган йўловчиларни «Камаз» уриб кетди

1738

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 17 февраль куни «Камаз» автоҳалокатга учраган ҳайдовчига ёрдамлашаётган 2 кишини уриб кетди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастури хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳридан Самарқандга йўл олган «Damas» ҳайдовчиси қоронғи бўлгани учун катта йўлда чиқиб қолган ўйинчоқни англамай, уни четлаб ўтмоқчи бўлган ва ағдарилиб кетган. Воқеага гувоҳ бўлган 2 ўткинчи йўловчи эса ёрдам беришга бориб, машина ичидаги йўловчиларни қутқарган. Аммо меъёридан ортиқча юки бўлган ва бунинг устига катта тезликда келаётган «Камаз» воқеани кўрган бўлса-да, тўхтай олмай, ёрдам беришга келган йўловчиларни босиб кетган.

Натижада жабрланганлардан бири воқеа жойида, яна бири эса кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Ҳозирда содир бўлган ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here