25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади

588
Бу ҳақда «Ўзгидромет» томонидан эълон қилинган маълумотда айтилди.
«Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди.
Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланди; ўн кунликнинг охирига келиб, эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди. Республиканинг жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши февраль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб, гуллаш ялпи бўлди. 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади»,- дейилади маълумотда.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда яна ҳаво совиб кетади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here