Қарши шаҳрига кириш жойларида 5 та шоҳбекат қурилади

478
2021 йил 1 июлга қадар Қарши шаҳрининг “Транспорт тизимини ривожлантириш модели”ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш кўзда тутилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги “2021-2022 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида шу ҳақда сўз боради. 
Бундан мақсад вилоят марказида транспорт ҳаракатларини тартибга солишдан иборат.
Қолаверса, қарорда 2021 йил якунига қадар Қарши шаҳрига қўшни вилоятлар ва туманлардан кириб келаётган йўловчи ташувчи транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида шаҳарда янгидан 5 та шоҳбекатни (Қарши — Шаҳрисабз, Қарши — Бухоро, Қарши — Самарқанд, Қарши — Касби, Қарши — Ғузор, Қарши — Бешкент) қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш белгиланди. 
Барпо этилажак 5 та шоҳбекат учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминланади.
Давлат раҳбарининг 2020 йил 12-13 ноябрдаги вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлар орасида айни масалалар ҳам бор.
Топшириқ ижроси доирасида бироз аввал мутахассислар томонидан Қарши шаҳридаги йирик чорраҳаларда транспорт оқимини ўрганиш учун видеокузатув ишлари амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here