Ўзбекистонда яна ҳаво совиб кетади

1247

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 23-26 февралда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми (Москва) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.

Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12° совуққача, кундуз кунлари 2-7° совуққача пасаяди.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 23 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 24 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 24-25 февралда Қорақалпоғистонда ҳарорат кечалари 17-22° совуққача, кундуз кунлари 10-15° совуққача, Хоразм вилоятида кечалари 12-17° совуққача, кундуз кунлари 5-10° совуққача пасаяди.

23-25 февралда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қашқадарё вилоятида эртага ёмғир ёғиб, 24 феврал куни кечаси -8 даражагача совуқ бўлади. 25 феврал куни эса кечаси -13 даража, кундузи -3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here