Шаҳрисабз ва Чироқчи туманида маҳалла раиси ва ўринбосар коррупцияга йўл қўйди

1435
ДХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ва департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 январь куни Шаҳрисабз туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, тумандаги Оқдарё маҳалласи раиси ўринбосари Жалолов фуқаро Эрматовнинг фарзандига 2 ёшгача нафақа пули тайинлаб бериш эвазига зарур ҳужжатларни тайёрлаб беришини айтади.
Бунинг эвазига ундан 400 минг сўм талаб қилади. Пулларнинг 200 минг сўмини олаётган вақтда қўлга олинди.
Қашқадарё ИИБнинг бизга хабар беришича, 10 февраль куни Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса маҳалла раиси жиноят устида қўлга олинган.
Туманнинг Аннаруз маҳалласи раиси Махмарасулов фуқаро Эшмуродовга маҳалла гузари атрофидаги ер майдонини автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш учун 500 АҚШ долларга ажратиб беришини айтади.
Талаб қилинган пулнинг 300 АҚШ долларини олган вақтда маҳалла раиси қўлга олинди.
Мазкур икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here