«Пахтакор» ва «Насаф» учрашуви Самарқандда ўтказилади

377

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тошкентнинг «Пахтакор» ва Қаршининг «Насаф»  жамоалари ўртасидаги мамлакат суперкубоги учрашуви жорий йилнинг 6 март куни Самарқандда ўтказлишини расман тасдиқлади.

Унда мамлакат чемпиони сифатида «Пахтакор» ва вице-чемпион сифатида «Насаф» клублари майдонга тушади.

Мазкур ўйинга Самарқанднинг танланишида бу шаҳарга етиб бориш шароити ҳар икки клуб мухлислари учун нисбатан тенг экани инобатга олинди.

Регламент  бўйича мазкур беллашувда «Пахтакор» футбол клуби расмий мезбон сифатида майдонга  тушади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here