Ғузор тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Панжиев Мақсуд Алиқулович тайинланди. Бу ҳақда «Nasafnews» га Ғузор туман ҳокимлиги хабар қилди.
М.Панжиев 1981 йилда Касби туманида туғилган. Маълумоти олий – Қарши давлат университети ва Тошкент Ахборот технологиялари университети Қарши филиали магистратурасини тамомлаган.
Мақсуд Панжиев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.
Аввал бу лавозимда ишлаган Эрмат Тиллаев ҳозирда бошқа ишга ўтган.