Муборак туманида 2 та асосий соҳанинг раҳбарлари янги бўлди

1313

Муборак туман ҳокимлиги мажлислар залида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи иштирок этган йиғилишда ташкилий масала, яъни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Маълумотга кўра, Арзиев Эркин Авазович Муборак туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1972 йилда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1995 йилда Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтини даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шунингдек, бугун Муборак туман халқ таълими бўлими мудири лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

Низомов Ориф Низом ўғли – 1976 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Қарши Давлат университетини жисмоний маданият ва спорт мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ушбу лавозимга қадар Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси шуъба мудири лавозимида ишлаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here