Зойир Мирзаев электрон рақамли қарор қабул қилишда биринчи бўлди

514

Юртимизда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича Ҳукуматнинг чора-тадбирлари қабул қилиниб, жараёнлар Қашқадарёдан бошланиши белгиланган эди. Бу борада Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи вилоятда қатор амалий ишларни олиб борди.

Бугун юртимизда илк электрон қарор – «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ-4987-сонли қарори ижроси юзасидан қабул қилинаётган Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ягона электрон тизим 2021 йил 1 июлдан бошлаб Республикамизнинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here