«Насаф» клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди

1593

«Насаф» футбол клубига бегона бўлмаган ва жамоа сафида кўп йиллар тўп сурган Ботир Қораев жамоа спорт директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Шу кунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Юнус Набиев клуб структурасида бошқа лавозимда ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

«Насаф» жамоаси мен учун бегона эмас. Янги лавозимга тайинланган бўлсам ҳам жамоага қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан», – дейди Ботир Қораев.

Маълумот учун, қаршиликлар собиқ футболчиси саналмиш Ботир Қораев 2018-2020 йиллар давомида «Машъал» жамоасида ёрдамчи мураббий лавозимида фаолият кўрсатганди.

Аввалроқ, «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клубдаги молиявий муаммолар сабабли клубни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалган, кўп ўтмай клуб директори Сергей Кучеренко Бердиев жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Тошкентда эканлиги ҳақида маълум қилганди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here