Ғузорнинг «Шўртан» клуби вилоят ҳокими кубогини қўлга киритди

Жорий йилнинг 2-8 февраль кунлари “Қашқадарё вилояти ҳокими Кубоги” анъанавий турнири ўтказилди. Мусобақада Суперлига, ПРО-Лига, биринчи ва иккинчи лига жамоалари иштирок этди.

Ғузор тумани ҳокимлиги хабарига кўра, бугун мазкур турнирнинг финал ўйини Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол мактабининг сунъий майдонида бўлиб ўтди.

Унда Ғузорнинг «Шўртан» ва Тошкентнинг «Микрокредитбанк» жамоалари баҳс олиб борди.

Тенг курашлар ва муросасиз баҳсларга бой бўлган учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисоб билан якунланди.

Шундан сўнг, пеналтилар сериясида 4:2 ҳисоб билан «Шўртан» жамоаси ғолиб бўлиб, «Қашқадарё вилоят ҳокими кубоги» соҳибига айланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here