UzAutoMotors автокредит олмоқчи бўлганларга  огоҳлантириш билан чиқди

2768

Сўнгги пайтда фуқароларнинг турли воситачилик ташкилотларига «UzAutoMotors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган янги автомобилларни харид қилиш учун автокредит олишда «ёрдам» сўраб мурожаат қилишлари тез-тез учраб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, банклар автокредит бўйича воситачилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмайдилар. Автокредит истеъмолчининг шахсий сўрови орқали банк ва автомобил ишлаб чиқарувчининг қўшма дастури доирасида амалга оширилади.

Қарз олувчининг даромади етарлича бўлмаган тақдирда ҳам, «муаммони ҳал қилиш» ҳақидаги барча ваъдалар ёлғондир. Банклар қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан оладилар.

Шуни эсда тутингки, янги автомобил харид қилиш учун кредитни фақат Банкка мурожаат қилиш орқали олишингиз мумкин. Бундай кредитларни расмийлаштириш максимал даражада соддалаштирилган ва кўп вақтни талаб қилмайди, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here