Ғузорда маст фуқаро қайнукасини пичоқлади

1944
Ғузор туманида шу йил 23 январъ куни почча ва қайнука ўртасидаги жанжал пичоқлашув билан якунлангани ҳақидаги хабар тергов-тезкор гуруҳи аъзоларини воқеа жойига йўналтирди. Воқеа жойи – туманнинг Ёнқишлоқ маҳалласига етиб борган ички ишлар органлари ходимлари жанжал боис жароҳат олган қайнука М.О.ни шифохонага жўнатишди, почча бўлмиш Б.А.ни эса Ғузор тумани ички ишлар бўлимига келтиришди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ёши бир жойни қоралаб қолган Б.А. қўшни Ғузор туманида яшовчи М.Ю. билан шаръий никоҳ асосида оила қурган. Вазият шу даражага етиб келганки, ўзи Қамаши туманида мактабда ишласада, тез-тез Ғузор туманида яшовчи М.Ю.никига келиб-кетиб юрган. Жанжал бўлган куни соат 15.00ларда Б.А. хотини М.Ю.никига спиртли ичимлик истеъмол қилиб келган. Бу ҳолатни кўрган аёлнинг укаси М.О. уни кетишини талаб қилган. Натижада ўртада жанжал чиқиб, почча қайнукани кўкрагига ошхона пичоғи билан санчган.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2 Izohlar

  1. Гузор хокимига мурожаат: Мен Гузордан Фарход кодировман. Менга ховлимда экин экиш учун ер майдонимни тушуриб беришингиз у.н трактор ёрдам килишингизни сурайман. Сизлардан иш сураганим б.н хеч канака ёрдам йцклигини билган холда шу масалани кутардим хеч булмаса уйимда экин экиб болаларимни бокишим у.н ёодам килинглар. Агар иложи булса шу уйимга иссикхона (парник) куриб беринг илтимос. Хамма Бе6зод Суюнов яхши иш олиб бормокда ночор оилаларга ёрдам бермокда деган сузларни жуда куп эшитябман, лекин нега доим менга келганда хеч канака ёрдам йук? Карантинда хам хозир хам махалла томонидан ёрдам булмади. Махаллага келадиган кридет масаласини доим узига тук ва олдиндан руйхат килинган махалла ишчилари таниш билшларига берилади. Бизга хам берса биз хам узимизни унглаб олишимизга ёрдам беринглар. Ахир биз хам яхши хаётда яшашни хохлаймиз, эрта фархандларим мендек кийналмаслиги у.н укитишни ва яхши касб эгаси булишини хохлайман. Бунинг хаммаси хозирги кунда пул бн улчанади. Илтимос мени илтимосимни ерда колдирманг деб сизга илтимоснома ёзувчи Кодиров Фарход Шовкатовичман.
    Манзилим: Буюк Карвон Йули МФЙ Бунёдкорлар кучаси 63 уй

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here