Болаларини ўлдириш билан қўрқитиб келган қаршилик ота қамалди

1398

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ота фарзандларини ўлдириш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар тарқатилган.

Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳолат бўйича қўшимча ахборот берди.

Аниқланишича, фуқаро А.Р томонидан вояга етмаган фарзандлари Ах.Ж ва Ад.Жларни ўлдириш билан қўрқитиб, ҳақоратлаб, тазйиқ ўтказиб келаётганлиги тасвирга олинган.

Бугун, 21 январь куни вилоят прокурори Э.Таджиев томонидан мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида вояга етмаган Ах.Ж ва Ад.Жни бувиси М.Х билан бирга вилоят прокуратурасига таклиф қилиниб, ўтказилган суҳбат жараёнида вояга етмаган шахслар отаси томонидан муттасил қийнаб, уриб, ҳақоратлаб келинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Р. қамоққа олинди.Шунингдек, вояга етмаган шахслар ижтимоий ҳимояга олиниб, тергов ҳаракатлари юзасидан назорат ўрнатилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here