Юсупов Баҳром Музаффарович – вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Юсупов 1976 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Япониядаги Сиёсий фанлар миллий институти ва АҚШдаги Оклахома университетларини
тамомлаган.
У бугунгача “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти Корпоратив бошқарув хизмати бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди. 2012-2016 йиллар давомида Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввал бу лавозимда Ойбек Шазагатов фаолият кўрсатган. У Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи давомида ишдан олинганди.