Газ «заправка»ларидаги навбатлар ҳақида Қарши шаҳридаги ҳайдовчилар нима дейди?

404

Барчага маълум юртимиз бўйлаб ҳаво кескин совигани туфайли айни кунларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига соат 15:00дан тонгги 05:00гача ишлаш тақиқланган. Тўғри, тақиқ одамларнинг хонадонларида газ босимини яхшилаш мақсадида киритилгандир. Аммо ҳайдовчилар ҳам одам. Қолаверса, кундалик турмуш ҳаётимизда автомобилларга эҳтиёжимиз катта. Машина юриши учун эса ёқилғи керак. Ёқилғи шахобчаларида кузатилаётган ҳолат кўплаб ҳайдовчиларнинг вақтини ўғирламоқда.

Энергетика вазирлигининг берган маълумотида 9 январ кунига қадар вазият барқарорлашиши айтилган эди. Аммо бугун 13 январь. Аксар ҳудудларда ҳали ҳам навбатлар борасида муаммолар юзага келмоқда.

Биз куни кеча Қарши шаҳридаги метан «заправка»ларнинг бирига бориб, ҳайдовчиларнинг бу чеклов борасида фикри билан қизиқдик.

Батафсил видеода:

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here