Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда Қарши шаҳридаги жазони ижро этиш муассасаси назоратчисининг коррупцион жиноятлари фош этилди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги ЖИЭМда суд томонидан тайинланган жазо муддатини ўтаётган маҳкумга фойдаланиши учун уяли телефон киритиб бериш ҳамда келгусида бошқа буюмлар ҳам олиб кириб бериш эвазига 5 минг доллар олган вақтида мазкур муассасада хизмат ўтовчи ИИВнинг Қоровул қўшинлари назоратчиси қўлга олинган.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.