Элчилар Қашқадарё туризмини хорижда тарғиб қилмоқчи

305

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакиллари бугун Қашқадарёга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида ўтказилган тадбирларда Қарши туманидаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳи ҳам кўздан кечирилиб, вилоятнинг зиёрат туризми салоҳияти ҳақида кенг тушунча берилди.

Мамлакатимизнинг мусулмон аҳолиси кўпроқ бўлган давлатлардаги элчилари Қашқадарё зиёрат туризмини хорижда тарғиб этишга тайёр эканини билдиришди.

“Бу нафақат Қашқадарё, балки юртимиз зиёрат туризмини янги босқичларга олиб чиқиш учун катта имконият”, -дейишди элчилар.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here