Энергетика вазири Қашқадарёга йўл олди. У келса вилоятнинг 8 та ҳудудида чироқ ёнадими?

897

Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди. Энергетика вазири бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди, деб ёзади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Бугун,  8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган.

Бунинг натижасида республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.

Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетди.

Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда.

Аввалроқ телеграм каналимиз орқали  Қашқадарёнинг 7 та туман ва 1 та шаҳар ҳудудларида бугун электр таъминотида тўлиқ узилиш кузатилиши ҳақида хабар қилгандик.

1 izoh

  1. mana yangi O’zbekiston gazini svetini boshqa davlatlaga sotadida o’zini aholisiga shimildirig’am bermaydi eeee hayf sendaqa vazirliglarga yangilanish shunaqa bo’lsa yangilanmasdan tururaylk tupurdm shunaqa yangilanishenga

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here