Қашқадарёда ҳокимлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда 

546
Президент Администрацияси топшириғига асосан Қашқадарёда вилоят ҳокими, ҳокимининг барча ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари бугун, 7 январь куни бирламчи тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Деҳқонобод ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди. 
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Мамадиевнинг маълумот беришича, тиббий кўрик вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази поликлиникасида амалга оширилмоқда.
«Аввало раҳбарларнинг ўзи шахсий наъмуна кўрсатиб, тиббий кўрикдан ўтиши ва соғломлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Бу жараён ҳокимлар билан бошланиб, барчани қамраб олади. Жорий йилда аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади»,  – дейди Шавкат Мамадиев.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here