Китоб тумани Алиқушчи қишлоғи «Башир» МФЙ да яшовчи 16 ёшли Б.Ж. каклик овлайдиган қопқонни ҳамқишлоғи 17 ёшли С.И. олиб қўйгани боис жанжаллашиб қолган.
Тортишув жараёнида С.И. қишлоқдошини ерга йиқитиб, унинг устига чиққан ҳолда қўллари билан ураётган вақтида, Б.Ж. жаҳл устида чап чўнтагидан пичоқни олиб, С.И. нинг ўнг кўкрак қафасига бир марта ва чап кўкрак қафасига икки марта санчиб олиб, оғир тан жароҳати етказади.
Китоб тумани Тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, С И.,нинг ўнг кўкрак қафасига бир марта тешиб кирган санчилиб кесилган ва чап кўкрак қафасига икки марта санчилиб кесилган жароҳатлари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасида туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Б. Ж, гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.