Ойлик ва жарималар миқдори оширилади

521

2021 йил 1 февралдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга (10%га) оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида:

✅меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (ҳозир 679,3 минг сўм);
✅базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (ҳозир 223 минг сўм);
✅бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа 434 минг сўм;
✅кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам 326-653 минг сўм этиб белгиланади.

Бундан ташқари, талабаларнинг тўлов-контрактлари ҳам 1 февралдан 10% ошади. Чунки контрактлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган.

Худди шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар – маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар ҳам кўтарилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here