20.09.2021 - 09:36
Bosh sahifa Mahalliy Деҳқонободдаги қурилишда бетон плита қулаб тушиши оқибатида 39 ёшли фуқаро вафот этди

Деҳқонободдаги қурилишда бетон плита қулаб тушиши оқибатида 39 ёшли фуқаро вафот этди

671

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида тадбиркорга тегишли савдо дўконига қўшимча бино қурилишида бетон плита қулаб тушиши оқибатида 39 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 28 октябрь куни соат 20:30 да туманнинг «Деҳқонобод» МФЙ Замахшарий кўчасида жойлашган хусусий фирмага тегишли бўлган савдо дўконига қўшимча бино қурилаётган пайтда қурилиш плитаси қулаб тушган. Оқибатда ушбу қурилишда ишлаётган икки нафар фуқаро — туманинг «Гумбулоқ» маҳалласида яшовчи мавсумий ишчи 1981 йилда туғилган Ҳ.Ғ. ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи мавсумий ишчи 1991 йилда туғилган Б.Б. тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Ҳ.Ғ. шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here