Ғузор туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва жонлантириш бўлимида ишловчи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари томонидан «Nasafnews»га мурожаат келиб тушди.
– 28 июнь куни 64 ёшли С.Ҳ.ни тез тиббий ёрдам бўлимига оғир аҳволда олиб келишди. Коронавирус аломатлари бор беморни нега юқумли касалликлар шифохонаси эмас, айнан бизнинг бўлимга олиб келишганига ҳайронмиз. Шундан сўнг, бемор вафот этди. Вафот этгандан сўнг ҳам унинг мурдасини ҳеч ким бўлимдан олиб чиқмади. Ҳамма тиббиёт ходимлари ҳаттоки маъмурият ўзини олиб қочди. Мурда 15 соат шифохонанинг ичида турди. Ҳамширалар билан бир аммаллаб ўзимиз беморни олиб чиқдик,- дейди реанематолог шифокор. (шифокор ўз исмини сир қолишини айтди)
– Бизнинг аҳволимиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳаммани карантин деб тиқиб ташлашди. Энг ёмони қўл ювишга ҳам шароит йўқ. Ҳовуздан сув олишга ҳам қўрқиб қолганмиз. Тиббий ниқоб, қўлқоп, бирламчи дори воситалари етишмайди. Ўзимиз вирус ўчоғида турибмиз. Аммо шароит бўлмаса қандай вирусдан ҳимояланамиз, – дейди шифокорлардан бири.
Шифокорларнинг маълум қилишича, марҳумнинг акаси ва турмуш ўртоғига ҳам коронавирус юққанининг эҳтимоли юқори. Ҳозирда улар бўлимдан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига юборилган.
Биз мазкур ҳолат бўйича ҳамма нарсани яшираётган ва ҳолат бўйича аниқ ахборот бермай турган Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан эмас, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан аниқ изоҳ кутамиз.
Вилоятдаги шифохоналар оқар сув билан таъминланмаганми? Пандемия даврида ҳамма шифохоналар ҳар қандай кутилмаган вазиятга тайёр бўлиши керак эмасми? Маблағ ажратилмаганми? Вилоят ССБ нима қилган? Маблағ ажратилган бўлса Вилоят шифохоналари бўйича пул қаерларга ва нимага сарфланган?
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари” бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.Бу ҳақда "Nasafnews"га O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати...
Вилоятдаги шифохоналар оқар сув билан таъминланмаганми? Пандемия даврида ҳамма шифохоналар ҳар қандай кутилмаган вазиятга тайёр бўлиши керак эмасми? Маблағ ажратилмаганми? Вилоят ССБ нима қилган? Маблағ ажратилган бўлса Вилоят шифохоналари бўйича пул қаерларга ва нимага сарфланган?