Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Тўлқин Каримов ишдан олингани ҳақидаги хабарлар рад этилмоқда

Тўлқин Каримов ишдан олингани ҳақидаги хабарлар рад этилмоқда

15 дек 2022
3 708
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Айтилишича, Каримов давлат маслаҳатчиларидан бири томонидан жиддий танқидга учраган. 

Тўлқин Каримовнинг матбуот котиби Жавоҳир Рустамов "Nasafnews" билан суҳбат чоғида бу хабарлар асоссиз эканини айтди. 

"Тармоқларда тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Бошқарма бошлиғи ҳозирча иш фаолиятини давом эттириб турибди. Бошқарма бошлиғи лавозимида ўзгариш бўлса, расман маълум қиламиз",  - дейди Рустамов.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: