Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши ҳам яширин тарзда сессия ўтказишни бошлади

Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши ҳам яширин тарзда сессия ўтказишни бошлади

06 дек 2022
1 200
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилгани ҳақида кеча ярим тунда Қарши шаҳар ҳокимлиги телеграм каналида хабар эълон қилинди.

"Сессия ишида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниб, тегишли масъулларнинг ҳисоботи ва ахборотлари эшитилди",  - дейилади хабарда. 

Аммо сессия қандай масалада ўтказилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот эълон қилинмади.

Қолаверса, ўтказилиши ҳақида расмий маълум қилинмаган сессия жонли эфирда ёритилмагани ҳам аён бўлмоқда. 

Белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига кўра, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши сессиялари телеканаллар ва тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилиши шарт. Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши Президентнинг бу фармонига зид сессия ўтказаётган биринчи кенгаш эмас. Бу одатни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши бошлаб бергани ҳақида сайтимизда қатор хабарлар эълон қилгандик.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: