Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси Қашқадарё вилоят суди раиси маълумотларига эътироз билдирди

МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси Қашқадарё вилоят суди раиси маълумотларига эътироз билдирди

02 дек 2022
2 158
МАҲАЛЛИЙ

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамовга қарата "танқид муҳим ва таҳлилларга асосланиши ҳам лозим" номли хабарни эълон қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 ноябрь куни ўтказилган Судьялари ассоциациясининг 
съездида Қашқадарё вилоят суди раиси А.Маҳкамов томонидан ўтган 9 ойда вилоят судлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг 65 фоиздан ортиғи ижро этилмагани ҳақида маълумот берган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Бюро органларида ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисоби - Ижро иши юритувлари ягона электрон базасида (“МИБ Портал” дастури) юритилади.
Судларга дастур орқали юборилган ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари, шу жумладан қабул қилинган қарорларни онлайн мониторинг қилиш имкони яратиб берилган.
Дастурдаги маълумотлар таҳлил қилинганида, ўтган 9 ойда Қашқадарё вилоятидаги судлар томонидан онлайн тарзда юборилган 140.266 та  ижро варақалари бўйича ижро ишлари юритилиб, шундан 86.323 таси ёки 61,5 фоизи тамомланган.


Судларимизни ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатларини таҳлил қилишда яратилган замонавий технология  имкониятларидан фойдаланишни таклиф қиламиз", - дейилади МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: