Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчида жанжаллашиб кетган фуқароларни ажратмоқчи бўлган шахс пичоқланди

Чироқчида жанжаллашиб кетган фуқароларни ажратмоқчи бўлган шахс пичоқланди

20 ноя 2022
1 643
МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали Чироқчи тумани Дам қишлоғида шу йилнинг 11 ноябрь куни бир гуруҳ йигитлар ўртасида катта жанжал содир бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилишларича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат тахминан 20:30ларда Чироқчи тумани "Янги Дам" МФЙда фуқаролар Х.С. ва Ў.П.лар ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни фуқаро Ў.П. ўткир тиғли жисм билан ҳеч бир сабабсиз чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.П. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: