Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Деҳқонобод туманида ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Деҳқонобод туманида ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

16 ноя 2022
2 942
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Деҳқонобод тумани "Бешқўтон" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида А.Т.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: