Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманининг собиқ ҳокими мактаб директори лавозимида иш бошламоқда

Қарши туманининг собиқ ҳокими мактаб директори лавозимида иш бошламоқда

15 ноя 2022
3 587
МАҲАЛЛИЙ

"Қарши шаҳридаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори лавозимига номзодни тавсия этиш ва тайинлаш тўғрисида"ги Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, шаҳардаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Мустафаева Махсуда Сайфуллаевна номзоди тавсия этилган ва белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш учун Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармасига юборилган. 

Эслатиб ўтамиз, Мустафаева аввал Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаганди ва кейинчалик вазифасидан озод қилинганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: