Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ҲЭТ чироқ ўчмаслиги учун истеъмолчилардан электр энергиясини тежашни сўради

Қашқадарё ҲЭТ чироқ ўчмаслиги учун истеъмолчилардан электр энергиясини тежашни сўради

14 ноя 2022
840
МАҲАЛЛИЙ

"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ истеъмолчиларга мурожаат қилиб, электр энергиясини тежашни сўради.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти истеъмолчиларининг бир кунлик электр энергиясига бўлган эҳтиёжи 22 млн. кВ соатни ташкил этади. Энергия тақчиллиги кузатилаётган шу кунларда суткасига 17 млн 520 минг кВ берилмоқда. Бу кунлик меъёрни сутканинг 24 соатига бўлганда 916 минг кВ ўрнига 730 минг кВ соат электр Қашқадарё истеъмолига йўналтириляпти деганидир.  


"Яъни, талабга нисбатан 20% га кам ток оляпмиз. Чекловлар эса ана шунинг эвазига содир бўлмоқда. Демак, ҳар бир истеъмолчи кунлик электр энергияси сарфини 20 фоизгача қисқартира олса,  ҳаммаси жойига тушиши мумкин", - дейилади "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ хабарида. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: