Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Депутатлик шаънига доғ туширди". Қамашилик депутат партия сафидан чиқариб юборилди

"Депутатлик шаънига доғ туширди". Қамашилик депутат партия сафидан чиқариб юборилди

06 ноя 2022
2 774
МАҲАЛЛИЙ

Қамаши туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашига партиядан сайланган депутатларнинг партия гуруҳи қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма йиғилишда партия аъзоси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Нуртоев Панжи Норбоевичнинг партия аъзоси, туман кенгаши депутати номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

П.Нуртоев томонидан мактаб ўқувчиси бўлган йигитнинг ножўя хатти-ҳаракатларига жавоб тариқасида аёвсиз калтакланганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги айтиб ўтилди. 

Қолаверса, мазкур воқеага аниқлик киритиш мақсадида унга мурожаат қилган журналистнинг саволларига берган бемаъни жавоблари, хусусан, ишлатилган ҳақоратли сўзлари нафақат унинг ўзи, оиласига, балки у аъзо бўлган партиянинг обрўсига, депутатлик шаънига жиддий доғ туширди.

O’zLiDeP Қамаши туман кенгаши ўз ваколатларидан келиб чиқиб, ўзининг амалдаги қонунларга зид ҳаракатлари билан партия шаънига доғ туширгани учун O'zLiDeP Уставининг 3.4. бандига асосан П.Н.Нуртоевни партия сафидан чиқариш масаласини овозга қўйди ва депутат партия сафидан чиқариб юборилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: