Бош саҳифа » АВТО » Яккабоғда "Ваз 2101" темир йўлдаги темир тўсиққа урилиб, мажағланиб кетди

Яккабоғда "Ваз 2101" темир йўлдаги темир тўсиққа урилиб, мажағланиб кетди

06 ноя 2022
1 115
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали Яккабоғ тумани ҳудудидаги темир йўл кесишмасида мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот эълон қилди.

Маълум бўлишича,  2022 йил 5 ноябрь куни соат 21:55 лар чамасида 4Р-84 "Чироқчи-Яккабоғ-Шурбозор" автомобиль йўлининг 18 кмда ҳайдовчи Р.Ғ. бошқарувида бўлган “Ваз 2101” русумли автотранспорт воситаси билан ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йўқотиб, темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Натижада ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: