Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Президентдан огоҳлантириш, вилоят ҳокимидан ҳайфсан олган туман ҳокими 2 нафар ўринбосарини жазолади

Президентдан огоҳлантириш, вилоят ҳокимидан ҳайфсан олган туман ҳокими 2 нафар ўринбосарини жазолади

01 ноя 2022
1 934
МАҲАЛЛИЙ

Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев  ижро интизомини бузган ўринбосарлаини жазолади.

Маълум бўлишича,  ҳокимнинг инсвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жабборов Жавохир Тоштемир ўғли ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Турсунов Туроп Ҳамраевичга ҳайфсан интизомий жазоси берилган. Бу ўринбосарлар ижро интизоми ҳамда берилган топшириқларни ўз вақтида ижросини таминламаган.

Эслатиб ўтамиз, Касби тумани ҳокими сўнгги вақтларда раҳбарларнинг жиддий танқидига учрамоқда.Жумладан, шу йилнинг сентябрь ойида Президент уни иккинчи бор огоҳлантириб, 3 ой синов муддати 
берганди. Орадан маълум вақт ўтгач, октябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Тўхтамурод Мейлиевга ҳайфсан жазоси берилганини маълум қилди. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: