Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муротжон Азимов ўз қарорлари лойиҳасини хато тайёрлаётган ҳокимликнинг 2 нафар масъул ходимини жазолади

Муротжон Азимов ўз қарорлари лойиҳасини хато тайёрлаётган ҳокимликнинг 2 нафар масъул ходимини жазолади

17 окт 2022
2 466
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов "E-qaror.gov.uz" электрон тизими орқали киритилаётган қарор лойиҳасини тайёрлашда қўпол хатога йўл қўйган масъулларни жазолади.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи Рахматов Нуритдин Шамсидиновичга ҳайфсан интизомий жазоси,  вилоят ҳокимлиги коррупсияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Равшанов Ринат Мейлиевичга “Ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида” жарима жазо чораси қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимизда "Хато тўла қарорлар: чаласаводликми ёки эътиборсизлик? Буни кимдир назорат қиладими?" номли мақола эълон қилинганди. Мақолада Қашқадарё вилояти ҳокими томонидан имзоланаётган қарорлардаги қўпол хатолар ҳақида сўз боради.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: