Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Нишон туманида уч авлод учрашуви ўтказилди (Фото)

Нишон туманида уч авлод учрашуви ўтказилди (Фото)

10 окт 2022
870
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Маҳалла фақатгина ўзбекларга хос, ўзига хос институт. Сўнгги йилларда маҳалла ролини ошириш, ислоҳотларни дастлабки босқичи сифатида ушбу бўғинга эътибор қаратилмоқда.

Нишон туманидаги “Орзу бўстони” маҳалласида ҳам ислоҳотларга монанд равишда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Мана шундай ишлардан бири сифатида “Кексалар ҳафталиги” доирасида маҳалладаги 15-мактабда ўтказилган Уч авлод учрашувини келтириш мумкин. Унда нуроний оқсоқоллар, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, туман кенгаши депутати Ҳ.Абраев иштирок этди. Тадбирни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қўшоқ Муҳаммадиев очиб берди.

Шунингдек, учрашуви доирасида туман кенгаши депутати Ҳамза Абраевнинг қабули ҳам ўтказилди. 
Тадбир давомида маҳалла оқсоқолларидан С.Саломов, Ю.Чориев, "Китобхонлик" танлови туман босқичи ғолиби, вилоят босқичи совриндори 10-синф ўқувчиси Шаҳрибону Рўзиевалар сўзга чиқиб, бугунги учрашувнинг аҳамияти, таъсири ҳақида тўхталиб ўтишди. Айниқса, тадбир иштирокчилари учун С.Саломов ва Ю.Чориевларнинг ибратли ҳаёт тажрибаларини сўзлаб бериши янада манзур бўлди.

“Орзу бўстони”ликлар аҳил. Буни маҳалла нуронийлари ва маҳалла раисининг саъй-ҳаракатлари билан “Янгиобод” кўчасига 860 метр ташаббусли очиқ бюджет лойиҳасидан, 1500 метр ҳашар йўли билан тупроқли йўлларга қум-шағал ётқизилганлигидан ҳам кўриш мумкин. Шунингдек маҳалладаги 15-мактабнинг янги 350 ўринга мўлжалланган биноси ва маҳалла биносининг қурилиш ишларида ҳам раис ва фаолларнинг меҳнатлари бор. Маҳаллада фаолият олиб бораётган тиббиёт пункти эса, аҳоли оғирини енгил қилмоқда. Бир сўз билан айганда, маҳаллада ҳамжиҳатлик устувор. Бу эса муваффақиятларга йўл очмоқда. Уч авлод учрашуви эса мана шу хайрли ишларни ёш авлод ҳам давом эттириши учун мустаҳкам заминдир.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: