Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё прокурори такроран мурожаат йўллади

Қашқадарё прокурори такроран мурожаат йўллади

24 сен 2022
1 383
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда вилоятнинг айрим корхона ва ташкилотларида пахта йиғим-теримига мажбурий тарзда жалб этиш ҳолатларига йўл қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу туфайли Қашқадарё вилояти прокурори Салом Самадовнинг воҳа аҳлига йўллаган навбатдаги мурожаати эълон қилинди.

"Қонунларимизда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли ва болалар меҳнати тақиқланган бўлиб, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари мустаҳкамланган. Қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳокимлик идоралари, барча қишлоқ хўжалиги, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаси, давлат идоралари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларини қўл остидаги шахсларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик ёхуд болалар меҳнатига йўл қўйганлик учун жавобгарлик тўғрисида яна бир бор қатъий огоҳлантираман.

Агарда, Сиз бирор-бир тарзда мажбурий меҳнатга, шу жумладан, пахта йиғим-теримига жалб этиш билан боғлиқ ҳолатлар содир бўлганда, вилоят прокуратурасининг 75 228 10 07 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилинг, шахсингиз ҳақидаги барча маълумотлар сир сақланилиши кафолатланади" , - дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: