Бош саҳифа » АВТО » Яккабоғда содир бўлган авария ҳақида расмий маълумот берилди

Яккабоғда содир бўлган авария ҳақида расмий маълумот берилди

22 сен 2022
2 113
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Кеча Яккабоғ тумани ҳудудида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида телеграм каналимиз орқали хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Аниқ бўлишича, воқеа 2022 йилнинг 21 сентябрь куни соат 19:30 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи А.Л. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли автомашинаси билан  Яккабоғ тумани "Мевазор" МФЙ Мевазор қишлоғида ҳудудидан ўтган М-39 Алмато-Тошкент-Термиз  автомабилъ йўлининг 1182 км.да қарама қарши йўнилиш бўйича бошқариб келиб, ўзининг йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган  Б.Ш. бошқарувида бўлган "Кобальт" русумли автомашина йўлига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: