Бош саҳифа » АВТО » Қаршида "пешеход"дан ўтаётган қизни уриб кетган ҳайдовчи устидан жиноят иши қўзғатилди

Қаршида "пешеход"дан ўтаётган қизни уриб кетган ҳайдовчи устидан жиноят иши қўзғатилди

29 авг 2022
2 472
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун ахборот сайтимизнинг телеграм канали орқали Қаршида 20 ёшли қизни машина уриб кетгани ҳақида хабар бергандик. Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 19 август куни соат 16:30 ларда фуқаро А.Д. ўзининг бошқарувида бўлган «Gentra» русумли автомашинасида Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагидан, яъни йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган фуқаро Т.М.ни уриб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: