Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборакда суғориладиган ер майдонида ноқонуний равишда турар-жой қуриб олган шахсга суд ҳукми ўқилди

Муборакда суғориладиган ер майдонида ноқонуний равишда турар-жой қуриб олган шахсга суд ҳукми ўқилди

22 авг 2022
1 497
МАҲАЛЛИЙ

Кадастр агентлигининг Муборак тумани бўлими томонидан тумандаги «Хитой» ҳудудида фаолият юритиб келаётган фермер хўжалигига ажратилган суғориладиган ер майдонининг бир қисмига фуқаро Э.Х томонидан ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олинганлиги ҳолати аниқланган. Туман прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Натижада иш жиноят ишлари бўйича Муборак туман судида кўриб чиқилиб, фуқарога нисбатан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Бундан ташқари фермер хўжалиги раҳбари ўзига ажратилган ер майдонидан фуқаро Э.Х томонидан қурилиш амалга оширилганида ҳеч қандай қаршилик кўрсатмагани, суғориладиган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига қарши чора кўрмагани ёки ваколатли органни бу тўғрисида хабардор этмаганлиги сабабли фермер хўжалиги раҳбарига БҲМнинг 50 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: