Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Деҳқонободда коврак уруғини сотмоқчи бўлган эркак калтакланди

Деҳқонободда коврак уруғини сотмоқчи бўлган эркак калтакланди

20 авг 2022
1 887
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида коврак ўсимлиги уруғи сабаб бошқа фуқарони уриб, унга оғир тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича,18 август куни тахминан соат 07:00 ларда Деҳқонобод туманининг «Истиқолол» маҳалласида яшовчи Б.О. коврак ўсимлиги уруғини сотмоқчи бўлган «Хўжамармуд» маҳалласида яшовчи А.А.нинг ёнига келиб, унинг уруғини сотиб олмоқчи бўлган ва савдолашган. Шундан сўнг ҳеч бир сабабсиз фуқаро А.А.ни уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Калтакланган фуқаро шифохонага беҳуш ҳолда олиб борилган.

Ҳолат юзасидан 2022 йил 19 август куни Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.О. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: