Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Китоб тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси бош ҳисобчиси ишчиларнинг 176 млн сўм иш ҳақиcини "еб юборди"

Китоб тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси бош ҳисобчиси ишчиларнинг 176 млн сўм иш ҳақиcини "еб юборди"

17 авг 2022
983
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Аниқ бўлишича,  “Китоб тумани йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси бош ҳисобчиси С.К. ва бошқалар туман ҳудудида амалга оширилган йўлларни таъмирлаш ишлари учун ишчиларга тўланиши лозим бўлган пулларни смета ҳужжатларига жорий иш ҳақи сифатида киритишган бўлса-да, 176,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: