Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчида ўлдирилган 22 ёшли йигит воқеаси бўйича ИИБ муносабат билдирди

Чироқчида ўлдирилган 22 ёшли йигит воқеаси бўйича ИИБ муносабат билдирди

13 авг 2022
4 273
МАҲАЛЛИЙ

Бугун ахборот сайтимиз орқали Чироқчи тумани Галабек маҳалласида 11 август куни бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал келиб чиққани, оқибатда 22 ёшли йигит оғир жатоҳат олиб, шифохонада вафот этгани ҳақида хабар қилгандик. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Унда айтилишича, 12 август куни тахминан соат 01:30 лар атрофида Чироқчи тумани Галабек МФЙда яшовчи фуқаро О.Х. қўшни қишлоққа борганида фуқаролар А.М. ва Қ.М. билан жанжаллашиб қолган. Фуқаролар А.М. ва Қ.М. лар О.Х.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада жабрланувчи 22 ёшли йигит Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай олган тан жароҳатлари сабабли у вафот этган.

Ҳолат юзасидан 2022 йил 12 август куни Чироқчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар А.М. ва Қ.М.ларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилиниб, Ўзбекистон  Республикаси Жиноят просесуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: