Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Муборакда велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш баҳонасида 1,1 млрд сўм ўзлаштирилди

Муборакда велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш баҳонасида 1,1 млрд сўм ўзлаштирилди

01 авг 2022
1 249
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Маълум бўлишича, "Н." МЧЖ раҳбари У.Р. ва бошқалар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиши йўли билан бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 1,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Маълумот учун, Муборакда "Саломатлик йўлаги" қурилиши бошланишига жонлиқ сўйилган, тадбирда ўша пайтдаги вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этган эди. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: