Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Касби туманида фермер хўжалиги раҳбари имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирди

Касби туманида фермер хўжалиги раҳбари имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирди

27 июл 2022
1 582
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, “B.O.” фермер хўжалиги раҳбари З.Ф. аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда таъминотчи сифатида 245 млн сўм имтиёзли кредит олиб, маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида ҳужжатларни қалбакилаштириб, имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: