Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Яккабоғда маст эркак ўзининг яқин танишини пичоқлаб ташлади

Яккабоғда маст эркак ўзининг яқин танишини пичоқлаб ташлади

22 июл 2022
1 697
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йил 18 июль куни Яккабоғ тумани "Обод" маҳалласида пичоқбозлик содир бўлди.

Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сатволдиев тумандаги "Обод" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар М.Ж. ва Й.Н. бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолгач, икковлон жанжаллашганини билдирди. Оқибат шу даражага бориб етадики, икковлон жиққамушт бўлиб қолгач, атрофдаги фуқаролар уларни ажратиб уйига жўнатиб юборишади.

Шу куни соат тахминан 21:00 ларда Й.Н. уйига келиб, ошхона пичоғини олиб, алам устида маҳалладоши М.Ж.нинг уйига боради. Ҳовлида юрган М.Ж. ҳеч нарсадан бехабар унга пешвоз чиққанда Й.Н. унинг танасининг дуч келган жойига бир неча марта пичоқ уради.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотида айтилишича,  бу фуқаролар ҳеч қаерда ишламайди ва бекорчиликдан спиртли ичимликка муккасидан кетганлиги аниқланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: