Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ҳокимлиги Қорақалпоғистонда жойлашган истироҳат боғини таъмирлаш учун 1 млрд сўм ажратди

Қашқадарё ҳокимлиги Қорақалпоғистонда жойлашган истироҳат боғини таъмирлаш учун 1 млрд сўм ажратди

20 июл 2022
760
МАҲАЛЛИЙ

Қорақалпоғистон Республикасидаги Қўнғирот туманида жойлашган "Маданият ва истироҳат боғи"ни реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг қарори қабул қилинди.

Маълум қилинишича, вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан мазкур боғ учун 1 млрд сўм ажратилди. 

Қарорда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2022 йил февралда Қашқадарё вилояти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлари бўйича йўл харитасини тасдиқлаган. Бу хайрли иш мазкур топшириқнинг ижроси сифатида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,
Қурбон ҳайити арафасида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, тадбиркорлар, деҳқонлар ва кўплаб саховатпеша инсонлар 85 тонна қишлоқ хўжалиги ва 8748 кг бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат катта карвонни Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманига 
юборганди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: