Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Китоб туманида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди

Китоб туманида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди

19 июл 2022
5 757
МАҲАЛЛИЙ
Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси ҳудудида бир гуруҳ шахслар жанжал қилгани ҳақида видео эълон қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 18 июль куни соат тахминан 12:00ларда Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Самарқанд” маҳалласи худудида маҳаллий яшовчилар ўртасида шахсий адоват замирида жанжал юзага келиб, улардан фуқаролар Т.О. ва П.И.лар тан жароҳатлари билан Китоб тумани марказий шифохонасига мурожаат қилганлар.

Шу куни соат тахминан 15:30ларда шифохона ҳовлисида тўпланган жабрланган фуқароларнинг қариндошлари ўртасида муштлашув келиб чиққан.Аниқланишича, ўзаро жанжал жараёнида фуқаро П.Б. автомашинасида бўлган пичоқ билан фуқаролар Қ.И. ва О.А.га тан жароҳати етказган. 
  
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаролар П.Б., П.А., П.Б., А.А., ака ва ука Р.Ф. ва Р.Ф. ҳамда Р.Б.лар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: